Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона пастлади
01 июн 2017, 17:42 1728 кўрилди

alt

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.

1 (30). Эрон – 829 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;

3 (45). Япония – 689 очко;

4 (48). Австралия – 681 очко;

5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;

6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;

7 (75). БАА– 450 очко.

8 (77). Сурия – 436 очко;

9 (82). Хитой – 425;

10 (88). Қатар –374 очко.

ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  02 июн 2017, 11:47
Бизнинг Узбекистон терма жамоамиз бу кетишда ЖЧга 2030 йилдан кейин чикади ёки умуман чикмайди. Узбекистон футболсевар халкини кукрагига шамол тегмади, термани ЖЧга чикишини кутиб умидлари пучга чикди. Ундан кура Узбекистондан футбол уйнамаган ёки уйнашни таъкиклаш керак. УФФ катга каравотти? Эрон, Хитой, Ж.Кореядан жами максимум 1 очко олиниши мумкин. Буни барча реалист одамлар билади.
Реклама