Ўзбекистон самбо бўйича жаҳон чемпионатига кенг таркиб билан йўл олмоқда
22 ноябр 2013, 16:06 928 кўрилди

altМазкур нуфузли чемпионатда Ўзбекистон шарафини 20 нафар самбочи ҳимоя қилади. Жумладан, Суҳроб Астанаев, Жасурбек Худобердиев, Нурбек Тўраев, Илья Сагиров, Ислом Қудратов, Шоҳиста Сафарова, Шаҳло Йўлдошева, Маликабону Мирзаевалар турнирнинг совринли ўринлари учун кураш олиб боради. 

Чемпионатда 27 та медаллар шодаси учун баҳс олиб борилади, шундан 9 таси эркаклар, 9 таси аёллар самбосига ва яна 9 таси эркаклар ўртасидаги жанговар самбога ажратилган.

"Юбилейный" спорт саройида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионат доирасида самбонинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали маросим ҳам ўтказилади. 

Шархлар
Реклама