Ўзбекистон МТЖнинг Таиланд ва Эрон термаларига қарши таркиби эълон қилинди
29 мая 2017, 14:45 1360 кўрилди

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Қуйида улар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Исломжон Қобилов (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Одил Ҳамробеков (“Насаф”);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва) ҳамда Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  01 июн 2017, 08:19
Терма жамоамизни телевидениа оркали 7 ёшдан 100 ёшгача узбек фарзандларини куриб куллаб куватлаб туришади. катта ю кексаларимиз кулларини дуода булишади ОЛҒА ЙИГИТЛАР ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН.
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ. БИЗ ХЕЧ КИМДАН КАМ БУЛМАЙМИЗ,
Мехмон
  01 июн 2017, 08:15
миллий терма жамоа аъзоларига факат юрт шани учун курашиш майдоннинг хар каричи учун кураш олиб боришлари 90 минут дакиканинг хар бир сонияси бизни муддиалга олиб чикиши ватан туйгусини юракдан хис килган холда бор куч кудартларини курсатишларини омад хамиша ёр булишини факат ва факат галаба билан Ўзбекистонимизга кайтишларини сураб коламан.
Мехмон
  30 мая 2017, 00:47
Узбекистан 2/1 га галаба Кобзона ди
Мехмон
  30 мая 2017, 00:44
Терма жамомизга омад ер булсин галаба факат
Реклама