Ўзбекистон гандбол федерацияси Осиёда энг яхши деб топилди
13 ноябр 2013, 13:14 873 кўрилди
altЎзбекистон гандбол федерацияси 2009-2013 йилларда халқаро даражада эришган ютуқлари ва йирик мусобақаларни аъло даражада ташкил қилгани учун "Осиёнинг энг яхши федерацияси" деб топилди. Бу ҳақда пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси Бобоқул Сафаровнинг қайд этишича, ушбу қарор шу йилнинг 23-28 октябрь кунлари Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган Халқаро гандбол федерацияси конгрессида қабул қилинган. 

Федерациядан маълум қилишларича, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Challenge Trophy" кубогининг қитъалараро финал босқичида қатнашади. Мусобақа шу йил 24-30 ноябрь кунлари Мексикада ўтказилади. 

2012 йилда ўсмирларимиз мазкур мусобақанинг Самарқандда ўтган минтақавий босқичида Марказий Осиё терма жамоалари орасида биринчи ўринни эгаллаган эди.

 

Шархлар
Реклама