Ўзбекистон футбол термаси 10 йилдан бери Гонконгни мағлуб қилолмаяпти
18 ноябр 2013, 15:48 923 кўрилди

alt

Ўзбекистон терма жамоаси 10 йил ичида Гонконг терма жамоасини мағлубиятга учратгани йўқ. Ўтган давр мобайнида ўтказилган ўзаро ўйинларнинг барчаси дуранг натижа билан якунланмоқда. Умумий ҳисобда Гонгконгга қарши жами 6 марта учрашув ўтказилган бўлса, шундан 3тасида ғалаба ва яна 3тасида  дуранг қайд этилган, тўплар нисбати – 8-3 бизнинг фойдамизга.

Қуйида икки терма жамоанинг ўтказган ўйинлари билан танишинг:

1. 05.10.1994 Ўзбекистон 1-0 Гонконг (XII Осиё ўйинлари гурух босқичи)
2. 06.11.2003 Ўзбекистон 4-1 Гонконг (Осиё кубоги 2004 саралаш учрашуви)
3. 19.11.2003 Ўзбекистон 1-0 Гонконг (Осиё кубоги 2004 саралаш учрашуви)

4. 16.08.2006 Ўзбекистон 2-2 Гонконг (Осиё кубоги 2007 саралаш учрашуви) 
5. 06.09.2006 Гонконг 0-0 Ўзбекистон (Осиё кубоги 2007 саралаш учрашуви) 
6. 06.02.2013 Ўзбекистон 0-0 Гонконг (Осиё кубоги 2015 саралаш учрашуви) 

Демак, гувоҳи бўлганингиздек, мазкур терма жамоалар ўртасида 2003 йилдан кейин фақат дуранг натижа қайд этилмоқда. Охирги икки ўйинда эса футболчиларимиз умуман ушбу жамоа дарвозасини ишғол қила олишмаган. 

Хабарингиз бор, 19 ноябрь куни Ўзбекистон  ОК-2015 саралаш доирасида Гонконг меҳмони бўлади. Мазкур ўйиндаги ғалаба вакилларимизни муддатидан олдин мусобақанинг финал босқичига олиб чиқади. 

 

Шархлар
Реклама