Ўзбекистон футбол федерацияси логотипини ўзгартиради. Янги логотип халқ томонидан танлаб олинади
30 ноябр 2017, 13:33 652 кўрилди

alt

Ўзбекистон футбол федерацияси логотипини ўзгартиради. Шу мақсадда федерация “Digital Panda” компанияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг барча дизайнерлари учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда ЎФФ сайтида хабар қилинди.

Дизайнерлар ўзлари тайёрлаган Ўзбекистон футбол федерациясининг янги логотипи эскизларини жўнатишлари мумкин, ғолиб эса овоз бериш йўли орқали танланади.

Танлов 4 босқичдан иборат бўлади: дизайнерлик ишларини қабул қилиш, Федерациядаги мутахассислар ҳайъати томонидан шорт-лист учун материалларни танлаб олиш, махсус сайтда эълон қилиш ва мухлислар томонидан берилган овозлар орқали ғолибни аниқлаш.

Танловга келган эскизлар ичида энг яхшиларини танлаб олиш учун барча дизайнерлик ишлари сайтга жойлаб борилади. Мухлислар сайтга кириб, рўйхатдан ўтган ҳолда, ўзларига ёққан логотипга овоз беришлари мумкин бўлади. Ҳар бир мухлис битта овозга эга. Бу овоз бериш жараёнидаги шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Танловда иштирок этиш учун янги логотип эскизларини қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: logo@ishtirok.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама