Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона кўтарилди
17 октябр 2013, 14:58 731 кўрилди

alt

Октябрь ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона кўтарилиб, рўйхатнинг 55-қаторидан жой олди. Бу Осиёда учинчи, МДҲда эса тўртинчи кўрсаткичдир. 
 
Эътиборли томони, вакилларимиз қитъада жаҳон чемпионатига йўл олган Жанубий Корея (56) ва Австралия (57) термаларини ортда қолдиришмоқда. Бизникилардан юқорироқда фақатгина Япония (44) ва Эрон (49) футболчилари боришмоқда. 
 
МДҲ минтақасида Ўзбекистон терма жамоаси Россия (19), Украина (20) ҳамда Арманистон (38) миллий термаларидан кейин тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.
 
Рейтингни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бораётган бўлса, иккинчи ўринда бораётган Аргентина Германияга жой бўшатиб берган. Шунингдек кучли 10таликдан Колумбия(4), Белгия(5), Уругвай(6), Швейцария(7), Голландия(8), Италия(9) ва Англия(10) миллий терма жамоалари ўрин олган.
 

 

Шархлар
Реклама