Ўзбекистон - Вьетнам ўйини чипталари 10 октябрь куни сотувга чиқарилади
09 октябр 2013, 15:57 925 кўрилди
altОК-2015 саралаш, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйин чипталарини 10 октябрь кунидан бошлаб ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, ўйин чипталари нархи барча секторлар учун (ВИП ҳамда СИП тоифаларидан ташқари) бир хил - 10 000 сўм қилиб белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.
 
Манба: www.the-uff.com  
Шархлар
Реклама