Ўзбекистон - Иордания учрашуви чипталари 5 сентябрь куни сотувга чиқарилади
02 сентябр 2013, 17:12 695 кўрилди
altЖЧ-2014 саралши, плей-офф жавоб учрашуви - Ўзбекистон ҳамда Иордания ўйини чипталарини 5 сентябрь кунидан бошлаб ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, ўйин чипталари 4 тоифа - 20 000 сўм (3-тоифа), 25 000 сўм (2-тоифа), 30 000 сўм (1-тоифа) ҳамда 35 000 сўм (СИП) қилиб белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашуви 10 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги плей-оффнинг дастлабки ўйини эса, 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилади.
Шархлар
Реклама