Ўзбек боксчисига безорилар ҳужум қилди
18 октябр 2013, 19:17 970 кўрилди

 

alt"Мен машғулот залидан чиқиб. Уйга қайтаётгандим, -дейди Раҳимов. - Шу пайт олдимга бир неча киши келиб: «Сиз Алишер Раҳимовмисиз?» деб сўрашди. Сўнгра бирга суратга тушишни илтимос қилишди. Ана шу вақтда улардан бири газ баллончасини чиқариб юзимга сепди. Кейин мени дўппослаб кетишди, таёқ билан оёғимга қаттиқ зарба беришди. Ҳозир касалхонадаман. Бир ҳафтадан кейин енгил машғулотларга киришсам  керак".

Шифокорларнинг сўзларига кўра Раҳимовнинг оёғига қаттиқ зарба берилган, шу боис унинг машғулотларга киришиб кетишига кафолат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Раҳимов шу йилнинг 4 ноябрь куни Россиянинг Краснодар ўлкасида ўрта вазнли 20 ёшли  россиялик боксчи  Айк Шахназарянга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ энди ушбу учрашув бекор қилинган.

35 ёшли ўзбек боксчиси бугунги кунгача 24та жанг ўтказган бўлиб, шундан фақат биттасида мағлубиятга учраган, қолган барчасини ўз фойдасига, хусусан 12 жангни нокаут билан ҳал қилган.

alt

Шархлар
Реклама