Гулруҳбегим Тохиржонова МДҲнинг энг гўзал шахматчиси деб топилди

янв 16 / 2017

Шахмат оламидаги нуфузли www.chess.pw сайтида минтақанинг 8 нафар шахматчиси орасида энг гўзалини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди.

Сўров жараёнида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бор эди.

Қувонарлиси, ўтган йили гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган Гулруҳбегим сўровномада энг кўп овоз тўплаб, МДҲ мамлакатларининг энг гўзал шахматчиси деб топилди.

Гулруҳбегим Тоҳиржоновадан кейинги ўринларда Қирғизистоннинг икки нафар вакиласи Самаганова Александра ва Алымбай кызы Айжан қайд этилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг


Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *