Гонконг – Ўзбекистон: 0:2
19 ноябр 2013, 20:18 1305 кўрилди
alt
Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ташаббусга эга бўлсаларда, биринчи бўлимда ҳисобни оча олмадилар. Бўлимнинг энг эътиборли воқеаси эса, 45 дақиқада бўлди. Йўқ, йўқ, терма жамоамиз гол ура олмади, шунчаки ўша дақиқада Сардор Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатган Чеун Кин Фунг қизил карточка олиб, майдондан чиқариб юборилди. Худди биринчи учрашувда бўлгани сингари бунисида ҳам гонконгликлар бир киши кам бўлиб қолдилар. 
 
83 дақиқада Гонконг дарвозасига Воҳид Шодиев гол киритди: ҳисоб 1:0.
 
Шундан сўнг ҳам футболчиларимизда бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо фақат 89 дақиқага келиб Одил Аҳмедов гол киритишга муваффақ бўлди, 2:0.

Учрашув якунига етгач Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

«Ҳар бир ғалаба мураббий ва футболчиларга қўшимча куч беради. Гонконг устидан ғалаба қозонганимиздан ҳурсандман. Мақсадимизга эришганимиздан жуда мамнунман. Йигитлар ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим», - деди Қосимов.

«Кеча айтиб ўтганимдек, Гонконг терма жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қилади. Бу жамоа биз учун бежизга ноқулай рақиб ҳисобланмайди. Футболда бузиш яратишдан осон. Гонконг рақиб ҳужумини бузишни ҳуш кўради ва буни уддасидан чиқади. Шу сабаб, бугунги ўйинда улар дарвозасига гол уриш осон бўлмади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Миржалол Қосимов Осиё Кубоги финал босқичи ўйинларигача терма жамоа етарлича тайёргарлик кўришини таъкидлаи. «Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Осиё Кубоги финал мусобақаси бошланишига вақт етарли. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўриб, ўз олдимизга максимал вазифа қўйиш ниятимиз бор», - деди Қосимов.

 

Шархлар
Реклама