ЎФФнинг ҳалол ўйинлар учун масъул офицери Аҳрол Иноятов ишдан олинди

окт 13 / 2017

alt

Ўзбекистон Футбол Федерацияси xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар беради.

Аҳрол Иноятов Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

Ҳозирги кунда хавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон1991
    16 октябр 2017, 13:02

    Буларнинг қилган қилмишларини аниқлаб, тегишил жазоларни ким беради????? Хаммасини пахта теримига жалб қилиш керак! Мана шунда бунақалар ҳалоллик ва пулнинг қадрига етади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *