ЎФФ таркибий тузилмасида кадрлар алмашди
27 октябр 2017, 11:28 713 кўрилди

alt

Ўзбекистон Футбол федерациясининг таркибий тузилмасида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилади федерация расмий сайти.

Федерациянинг Ҳакамлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Ноил Лутфулин ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунда бошқарма бошлиғи лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Шавкат Имамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтининг “Футбол назарияси ва методикаси” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келган Шамиль Исеев ЎФФнинг техник директори лавозимига тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама