ЎФФ Рустам Бобомуродовни ҳакамликдан четлатди
20 сентябр 2017, 13:02 966 кўрилди

alt

16 сентябрда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро”-“Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродов ҳакамликдан бутунлай четлатилди. ЎФФ президентининг топшириғи асосида Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг навбатдаги мажлиси чақирилиб, унда ушбу якуний қарор қабул қилинди, деб хабар қилади федерaция расмий сайти.

Рустам Бобомуродовнинг  “Бухоро”-“Динамо” учрашувидаги фаолияти ЎФФ ҳакамлар ва инспектор илмий-услубий таъминоти бўлими томонидан кўриб чиқилиб, ҳакамга қониқарсиз 4 балл қўйилди. Ўйин чоғида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйгани учун унинг хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди.

Хабарда қайд этилишича, сўнгги пайтларда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонасига Рустам Бобомуродовнинг масаласи юзасидан қандай қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг оқими кучайган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  20 сентябр 2017, 17:49
Бундай хакамларни ва яна команда мураббийлари, команда котталарини хам жазолаш керак. Келишилган уйинлар ва бошка кузбуямачиликлар учун.
Реклама