ЎФФ 9 нафар хорижлик мураббий билан музокаралар олиб бормоқда
23 ноябр 2017, 16:20 1250 кўрилди

alt

Ўзбекистон Футбол Федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийлигига жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилаётган хорижлик мутахассислар рўйхатини эълон қилди.

ЎФФ матбуот хизматидан хабар қилинишича, улар қаторида мураббийлик фаолияти давомида Россия, Польша, Хитой ва БАА чемпионатларида фаолият олиб борган 49 ёшли руминиялик Дан Петреску ҳамда Франция, Сербия, Украина, Россия чемпионатида ҳаракат қилувчи кўплаб клубларда ишлаган 64 ёшли сербиялик Славолюб Муслин каби мутахассислар мавжуд.

Шунингдек, Тошкентнинг “Пахтакор” ҳамда Москванинг “Динамо” каби клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган 50 ёшли черногориялик мутахассис Миодраг Радулович ҳам номзодлар қаторида.

Шу билан бирга, италиялик 52 ёшли мураббий Анджелио Алессио (“Наполи”, “Ювентус”, “Челси” клублари ва  Италия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган), германиялик 54 ёшли Бернд Шторк (“Штутгарт”, “Вольфсбург”, “Боруссия” Дортмунд клублари, шунингдек, Қозоғистон, Венгрия терма жамоаларини бошқарган) ва хорватиялик Бранко Иванкович (Эрон миллий терма жамоаси, шунингдек, “Ал-Иттифоқ”, “Ал-Ваҳда”, “Персеполис” клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган) билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.  

Бундан ташқари, Англиянинг “Вест Хэм” клуби собиқ мураббийи Славен Билич, “Наполи”, “Интер”, “Уотфорд” каби клубларни бошқарган италиялик 56 ёшли мутахассис Вальтер Маццари, “Фейнорд”, “Боруссия” Дортмунд, “Гамбург” клублари ва Голландия, Саудия Арабистони каби терма жамоаларда фаолият юритган голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк ҳам музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжуд.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Абуасил
  23 ноябр 2017, 16:43
Фақат келаётган тренерларга ўзбекча "ҳисоб-китоб"ни ўргатишмаса яхши бўларди, улар тузиладиган шартномага кўра келишилган суммадаги ойликни олишни билишади, бир қисмини кимларгадир бўнак қилиб бериш кераклигини билишмайди, илтимос уларни йўлдан урманглар, ҳалол ишласин, пулини ҳам, худди Миллий курашимизда қўлланиладиган терминдагидек ҳалоллаб олишсин.
Реклама