Футзал. Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатига йўл олди
07 ноябр 2013, 10:43 638 кўрилди

alt6 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушган Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учрашувда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нодир Элибоевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди. Ўзбекистоннинг қолган голларига Дилшод Раҳматов (20), Дилшод Ирсалиев (22), Артур Юнусов (22) ва Нодир Элибоевлар муаллифлик қилишди (29).

Қирғизистон ва Туркманистон футзалчилари ўртасидаги учрашувда дуранг натижа қайд этилди - 2:2. 

Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди. Қолган икки йўлланма эса, 7 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтадиган сўнгги тур учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш сўнгги тур учрашувлари бугун яъни 7 ноябрь куни бўлиб ўтади. Соат 16:00да Тожикистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари майдонга тушишса, соат 19:00да Ўзбекистон Қирғизистон билан ўзаро баҳслашади.

6 ноябрь, сешанба
 

ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН 5:4 (2:0)

ҚИРҒИЗИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 2:2 (2:0)



 

Шархлар
Реклама