Футзал. Ўзбекистон саралашнинг барча ўйинида ғалаба қозонди
08 ноябр 2013, 11:29 584 кўрилди

altТошкентда ташкил этилган футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш баҳслари якунига етди. 7 ноябрь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Саралаш баҳсларида иштирок этган тўртта жамоанинг дастлабки учтаси 2014 йили Вьетнамда ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Гуруҳда барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Тожикистон ва Қирғизистон ҳам Осиё чемпионатига йўл олди. 

Бунгача Япония, Таиланд, Эрон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Австралия ва Малайзия терма жамоалари ҳам йўлланма эгасига айланишган эди. Декабрь ойида эса Кувайт, Ливан, Қатар, Ироқ ва Саудия Арабистони термаларидан қайси учтаси финал босқичига чиқиши маълум бўлади.


Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари

7 ноябрь, пайшанба

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 5:1 (4:0)

Голлар: Дилшод Ирсалиев (7, 11), Артур Юнусов (8, 17), Шаҳзод Бўриев (27) – Иляс Чўтбаев (37).

Якуний жадвал
 

 

 Жамоалар

 Ў  

 Ю  

 Д  

 М  

 Т-Н

 О  

 1

 Ўзбекистон

 3

 3

 0

 0

 20-6

 7

 2 

 Тожикистон

 3

 2

 0

 1

 17-13

 6

 3

 Қирғизистон

 3

 0

 1

 2

 7-15

 1

 4

 Туркманистон

 3

 0

 1

 2

 7:17

 1

 

Шархлар
Реклама