Футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди
04 декабр 2017, 11:14 302 кўрилди

alt

Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Тайланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.

Финал мусобақада ўзбекитонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама