Футбол. Европа миллий термалари плей-оффдаги рақибларини билиб олишди
21 октябр 2013, 17:42 751 кўрилди

 

altҲозиргина, 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Европа қитъаси плей-офф босқичида иштирок этувчи терма жамоалар ўзларининг рақиблари номини билиб олдилар.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу босқичга 8 жамоа: Португалия, Украина, Греция, Исландия, Швеция, Руминия ва Хорватия миллий термалари йўл олишган.

Тартиб-қоидага кўра, биринчи саватчадан ФИФА рейтингида нисбатан юқори ўринда бораётган 4та жамоа (Португалия, Украина, Греция, Исландия) ўрин олди. Иккинчи саватчага эса қолган 4 жамоа номлари яширинган шариклар солинди.

Икки карра жаҳон чемпионати иштирокчиси, швейцариялик собиқ футболчи Александр Фрей ёрдамида плей-оффнинг 4та жуфтлигига аниқлик киритилди.

Унга кўра, иккита ўйиндан иборат бўладиган плей-оффда қуйидаги жуфтликлар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўзаро кураш олиб борадилар:

 

Португалия – Швеция;

Украина - Франция;

Греция - Руминия;

Исландия – Хорватия.

 

Ўйинлар шу йилнинг 15- ва 19-ноябрь кунлари ўтказилади.

Шархлар