ФИФА U17: бугун Ўзбекистон Панама билан ўйнайди
18 октябр 2013, 13:00 918 кўрилди

alt17 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди. Панама терма жамоасидан эса бош мураббий Ҳорҳе Вальдес журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Дилшод Нуралиев
- Биринчи ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир.

Ҳорҳе Вальдес
- Мусобақани яхши бошлаш муҳим. Кучли жамоалар очилиш ўйинларида ҳаяжон туфайли ютқазиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган. Биз Ўзбекистон терма жамоасини яхшилаб ўргандик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўсмирлари ўртасидаги «С» гуруҳи 1-тур учрашуви 18 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Бугун ўйинда Панама ўсмирлар терма жамоаси футболчилари қизил, Ўзбекистон эса оқ либосда майдонга тушади. 

Жамоаларнинг аввалги жаҳон чемпионати қайд этган натижалари:

ФИФА U17-2011, Мексика

Ўзбекистон - Уругвай 0 : 2
Ўзбекистон - Австралия 4 : 0
Ўзбекистон - Чехия 2 : 1
Ўзбекистон - АҚШ 2 : 1
Ўзбекистон - Янги Зеландия 1 : 4

Панама - Мексика 0 : 2
Панама - Германия 0 : 2
Панама - Эквадор 1 : 2
Панама - Буркина-Фасо 1 :0

Шархлар
Реклама