ФИДЕ Гран-приси: Мўминова Даниэлян билан дуранг ўйнади
25 сентябр 2013, 18:10 605 кўрилди

altЖаҳон шахмат усталарининг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова мазкур турда арманистонлик Элина Даниэлян билан рақобатлашди. Учрашувда қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз рақибининг барча ҳужумларини бартараф этди ва узоқ давом этган партия 73-юришдан сўнг дуранг натижа билан якунланди, деб хабар беради ЎзА.

Хитойлик Цзю Веньцзюнь ўз ҳамюрти Чжао Сюэни, грузиялик Бела Хотенашвили россиялик Ольга Гирьяни, россиялик Александра Костенюк қозоғистонлик Гулисхон Накбоевани, украиналик Екатерина Лагно болгариялик Антоанета Стефановани мағлубиятга учратди. Ҳиндистонлик Хампи Конеру ҳамда Харика Дроновалли баҳсида дуранг натижа қайд этилди.

Очколари сонини икки яримтага етказган Нафиса Мўминова еттинчи турда Хампи Конеруга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Шархлар
Реклама