ФИДЕ Гран-приси: дурангга бой тур
27 сентябр 2013, 09:12 625 кўрилди

altМазкур турда Нафиса Мўминова украиналик халқаро гроссмейстер Екатерина Лагнога қарши қора доналарда ўйнади. Баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Хитойлик Цзю Веньцзюнь ва қозоғистонлик Гулисхон Накбоева, арманистонлик Элина Даниэлян ва грузиялик Бела Хотенашвили, болгариялик Антоанета Стефанова ва ҳиндистонлик Харика Дроновалли ўртасидаги партиялар ҳам дуранг натижа билан якунланди.

Россиялик шахматчиларнинг ўзаро баҳсида Ольга Гирья Александра Костенюк устидан зафар қучган бўлса, Ҳиндистон вакили Хампи Конеру хитойлик Чжао Сюэни мағлубиятга учратди.

Ҳозирча уч очко жамғарган Нафиса Мўминова тўққизинчи турда Антоанета Стефановага қарши дона суради, деб хабар беради ЎзА.

Шархлар
Реклама