ФИДЕ Гран-приси: 4-тур якунлари
23 сентябр 2013, 12:19 569 кўрилди

altХампи Конеру ва Харика Дроновалли Екатерина Лагно ва Цзюй Вэньцзюнь билан дурангга имзо чекишди. Бошқа бир хитойлик шахматчи Чжао Сюэ эса  Гулисхан Нақбаева устидан ғалаба қозонди. Элина Даниелян эса Антуанетта Стефанова қаршилигини енга олмади. Александра Костенюк ва Ольга Гирялар Бела Хотенашвили ва ҳамюртимиз Нафиса Мўминовалардан устун келди.


Ҳозирда мусобақа жадвалида Хампи Конеру 3,5 балл билан карвонбошчилик қилмоқда. Харика Дроновалли 3 очко билан, Чжао Сюэ ва Екатерина Лагнолар 2,5 балл билан уни таъқиб этиб келмоқдалар.
Ўзбекистонлик шахмат устаси Нафиса Мўминова эса ҳозирча 1 очко билан 10 ўринда бормоқда.

 

Шархлар