ФИДЕ Гран-приси. Бешинчи раунд. Нафиса Мўминова 6-ўринга кўтарилиб олди
24 сентябр 2013, 10:30 832 кўрилди

altБешинчи турда хитойлик Цзю Веньцзюнь билан оқ доналарда ўйнаган ҳамюртимиз 35-юришдан сўнг ғалабани ўз томонига оғдирди. ФИДЕ Гран-присида илк маротаба дона сураётган Н.Мўминова иккинчи очкосини қўлга киритди, деб хабар беради ЎзА.

Ушбу турда грузиялик Бела Хотенашвили қозоғистонлик Гулисхон Накбоевани, ҳиндистонлик Харика Дроновалли арманистонлик Элина Даниэлянни, украиналик Екатерина Лагно россиялик Александра Костенюкни, хитойлик Чжао Сюэ россиялик Ольга Гирьяни мағлубиятга учратди. Болгариялик Антоанета Стефанова ҳамда ҳиндистонлик Хампи Конеру ўртасидаги партияда дуранг натижа қайд этилди.

Н.Мўминова кейинги партияни арманистонлик Элина Даниэлянга қарши ўтказади.

 

Шархлар