Фаррух Дўстов “Tashkent Challenger – 2013” турнирининг иккинчи босқичига йўл олди
09 октябр 2013, 11:00 5 кўрилди

altДунёнинг йигирмадан зиёд давлати теннисчилари иштирокида ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг яккалик беллашувларида биринчи босқичнинг энг кескин ва муросасиз учрашуви ҳамюртимиз Фаррух Дўстов ва италиялик Лоренцо Гуистино ўртасида бўлди.

Ўз мухлислари кўз ўнгида ҳужумкор ўйин кўрсатган Фаррух рақибини 7:6, 6:7, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги даврага чиқди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун франциялик Стефан Роберт билан рақобатлашади, дея хабар бермоқда ЎзА.

“Tashkent Challenger – 2013” турнирида дастлабки ғалабасини нишонлаган таиландлик Данаи Удомчок, тунислик Малик Жазирий, исроиллик Дуди Села, Амир Веинтрауб, украиналик Сергей Стаховский, словакиялик Лукаш Лачко, жанубий кореялик Ёнг Кью Лим, франциялик Лукас Полье, швейцариялик Марко Чиудинелли, россиялик Евгений Донской ва молдовалик Раду Альбот каби ракетка усталари ҳам бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида тунислик Малик Жазирий билан ҳамкорликда ўйнаётган Фаррух Дўстов беларуслик Владимир Игнатик ва словакиялик Лукаш Лачкони 4:6, 7:6, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Исроил вакиллари Дуди Села ва Амир Веинтрауб дуэти ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Шархлар
Реклама