Эрматов Жанубий Корея - Бразилия учрашувини бошқаради
25 сентябр 2013, 15:09 798 кўрилди

altЖанубий Корея Футбол Уюшмаси мамлакат миллий терма жамоасининг 12 октябрь куни Бразилияга қарши кечадиган халқаро ўртоқлик учрашуви учун ФИФА рефериси Равшан Эрматовни тайинланишини сўраб ЎФФга расмий хат билан мурожаат қилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жанубий Корея Футбол Уюшмасининг мазкур мурожаатини қондирди ва Равшан Эрматов 12 октябрь куни Жанубий Корея ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда бош ҳакам сифатида ишлайди.

12 октябрь куни Сеулдаги «World Cup Stadium» стадионида ўтказиладиган учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Шархлар
Реклама