"Эгнингиз бут, қорнингиз тўқ" — ЎФФ президенти футболчиларга мурожаат қилди

янв 19 / 2018

alt

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Японияга қарши чорак финал ўйини олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига қуйидаги мурожаатномани юборди:

"Ҳурматли футболчилар ва мураббийлар!

Кеча 52 кишини ўз бағрига олган автобусда Россияга йўл олган фуқароларимиз даҳшатли тарзда ҳалок булдилар. Буни билган бўлишингиз керак. Айни пайтда Ўзбекистондаги барча инсонлар вафот этганлар хотирасига дуолар қилаяпти.

Сизларга шуни айтаманки, бугун ғалаба қозониб, аламда қолган ўзбек халқига қувонч улашинг. Қаранг, Сизни эгнингиз бут, қорнингиз тўқ. Барча шароитлар яратилган. Лекин тақдир экан, кўплаб ватандошларимиз ҳалокатга дучор бўлдилар. Шунинг учун хам сиз ўзингиздаги шароитга доим шукрли бўлинг.

Аввалги уч ўйинингизни кўрдим. Қийналдинглар, ўйинда мазмун йўқдек. Қани кетишдан олдин мен мақтаган йигитлар? Бугун барчани нигоҳи сизларга қаратилади. Халкни хурсанд қилишга бугун ҳаммадан ҳам сизларда имконият кўп. Кечаги кундаги кўнгил ғашлигига биргина ғалаба билан таскин бериш имконияти бугун сизларда мавжуд.

Ўша автобусда кетаётганлар ичида аниқ ишонаманки ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлари ҳам анча бор эди. Ўшалар ҳурмати бугун ғалаба қозонинг, илтимос сизлардан!.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ Президенти".

 

  • Мехмон
    21 янвuary 2018, 16:30

    Абуасил ака бу баёнот УФФ президентини шахсий фикри эмас бу купчилик фикри лекин биз айтаолмаймиз бизнинг номимиздан айтибди рахмат у кишига....

  • Мехмон
    21 янвuary 2018, 16:27

    Рахмат Умид ака..Туғри айтдингиз...

  • Абуасил
    20 янвuary 2018, 16:48

    Нотўғри ёндошув.
    uz24.uz сайти модераторлари, ҳафа бўлмангизлар-у , нотўғри uz24.uz сайтга жойлаштиргансизлар, шартмас эди, буни сайтга чиқариш.
    Бу шахсий фикр.
    Менимча буни японлар ўқиган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *