Дзюдочиларимиз учта олтин медални қўлга киритди
07 октябр 2013, 10:19 588 кўрилди

altНуфузли мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида уч вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда барча олтин медаллар ўзбек полвонларига насиб этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олтин медални 60 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ёш полвон Шарофиддин Лутфуллаев келтирди. Саралаш баҳсларида америкалик Арон Кунихиро ва мўғулистонлик Херлен Ганболдни мағлубиятга учратган ҳамюртимиз финалда украиналик Геворг Геворгян устидан зафар қучди.

Оғирлиги 66 килограмм бўлган дзюдочилар ўртасидаги финал учрашувида Мирзоҳид Фармонов мўғулистонлик Батгерел Баттсетсегни, 73 килограмм вазн тоифасида Мирали Шарипов бразилиялик Алекс Помбо да Сильвани мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Хотин-қизлар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Нодира Гулова бронза медалга сазовор бўлди. Исроиллик Шира Ришони ва бельгиялик Илсе Хеулен ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Гран-прининг биринчи кунида уч олтин ва бир бронза медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар беради ЎзА.

Шархлар
Реклама