Денис Истомин 34 миллион долларга давогарлик қилмоқда
24 июн 2013, 16:30 703 кўрилди

altДенис Истомин Катта дублға туркумига кирувчи соврин жамғармаси 34 миллион АҚШ долларига тенг бўлган турнирда иштирок этади. Мусобақанинг илк учрашувида ҳамюртимизга италиялик Андреас Сеппи рақиб бўлади. Ўтган йили теннисчиларнинг ўзаро учрашувида Истоминнинг қўли баланд келган эди.

Жуфтлик қарама-қаршиликларида Д. Истомин ва Михаил Елгин (Россия) жуфтлиги мусобақани Роберт Линдстед (Швеция) ва Даниэл Нестор (Канада) жуфтлигига қарши кортга чиқадилар.
Ўзбекистонлик яна бир теннисчи Фаррух Дўстов эса мусобақанинг асосий босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади.

ЎзА

Шархлар
Реклама