«Бунёдкор» ўйингоҳи Тошкент сайёҳлик объектлари орасига қўшилмоқчи
18 октябр 2013, 16:44 765 кўрилди

altБу ҳақда gouzbekistan.uz , бино ва иншоотлар эксплуатацияси дирекцияси раҳбари В. Зокиров сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ҳозирда ўйингоҳ меҳмонлар учун очиқ. Уларга нафақат ўйингоҳ ташқи тарафи, унинг баладликдан кўриниши, ички шароитлари билан, балки «Ўзбекистон футболи тарихи» экспозицияси билан ҳам танишиш имконияти яратилган.

Нашрнинг аниқлик киритиб ёзишича, ҳозирги кунда дунёдаги йирик спорт иншоотлари сайёҳлик объектига айланиб улгурган. Музей экспозициясига эга стадион маъмуриятининг сайёҳларни жалб қилиш ниятида эканини ҳисобга олган ҳолда, юртимиз сайёҳлик харитасида яна бир замонавий сайёҳлик объекти пайдо бўлди, .

uz24 маълумоти.

• «Бунёдкор»   ўйингоҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистонда спортни, хусусан футболни янада ривожлантириш мақсадида барпо этилган. Мутахассисларнинг фикрича, стадион дунёдаги энг яхши ўйингоҳлардан бири ҳисобланади.

Шархлар
Реклама