«Бунёдкор» - Ўзбекистон чемпиони!
08 ноябр 2013, 16:14 633 кўрилди

altЧемпион тақдири сўнгги ўйингача маълум эмасди ва бу мухлисларда учрашувларга бўлган қизиқишни кучайтирди. Бироқ, 26-турда сенсация юз бермади, “Суғдиёна” чемпионликка асосий давогар “Бунёдкор”дан очко тортиб қўя олмади. Учрашув 0:2 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг ғалабаси билан якун топди. Кумуш медал эса Тошкентнинг “Локомотив”ига насиб этди. “Темирйўлчи”ларга бир очко камлик қилди, холос. Учинчи ўринга Қаршининг “Насаф” жамоаси эгалик чиқди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 26-турда Олмалиқда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, 58 очко жамғаришди.

Олий-лигада қолиш учун кураш жуда қизғин кечди. Агарда “Шўртан” аллақачон Олий-лигани тарк этган бўлса, “Қизилқум” ва “Гулистон” жамоалари ғузорликларга "шерик" бўлиши турган гап эди. Буни қарангки, сўнгги турда улар ўзаро учрашдилар ҳамда муросасиз кечган баҳсда Навоийликларнинг қўли баланд келди.

26-турнинг қолган натижалари:

Динамо 2 - 0 Нефтчи

Шўртан 3 - 3 Металлург

Навбаҳор 2 - 2 Пахтакор

Бухоро 0 - 1 Локомотив

Суғдиёна 0 - 2 Бунёдкор

Олмалиқ 2 - 2 Насаф

Гулистон 2 - 3 Қизилқум

Шархлар
Реклама