Бухородаги катталиги бўйича иккинчи бассейн фойдаланишга топширилди
17 октябр 2013, 13:09 694 кўрилди

 

altУнда ёшларни сузишга ўргатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мутахассисларнинг фикрича, янги сув ҳавзаси фойдаланишга ноябр ойининг бошида топширилиши лозим эди, бироқ қурувчиларнинг самарали иши натижасида барча монтаж ишларини бир ой-у 10 кун олдин якунига етказишнинг уддасидан чиқилиб, бассейн айни шу кунларда эксплуатацияга топширилди.

"Узинформ"нинг хабар беришича, мазкур спорт иншооти собиқ пахта тозалаш корхонаси ҳудудида барпо этилган бўлиб, унинг ёнида "Дилкушо" спорт маркази жойлашган.

Бухоро шаҳар маъмуриятининг гапларига кўра, декабр ойининг охирларида шарқ яккакурашлари спорт секцияси учун мўлжалланган бинони фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Шархлар
Реклама