Бугун пешқадамлар жанги: Ўзбекистон-Марокаш
21 октябр 2013, 12:43 856 кўрилди

 

alt

Ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжумани терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва Марокаш футболчилари устози Абдуллоҳ ал-Идрисий айни саволларга жавоб беришди.

- Биринчи ўйинда ғалаба қўлга киритилди. Иккинчи ўйинда бу ғалабанинг салбий таъсири бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Д.Н- ЖЧда биринчи ўйинлар доимо қийин бўлади. Бу қийинчиликдан яхши ўтиб олдик. Марокаш эса Африканинг энг кучли жамоаларидан бири. Шуларни инобатга олиб тайёрланганмиз. Эртага қизиқарли ўйин бўлади.

А.И- Иккинчи ўйин турнирдаги қийин учрашувлардан бири бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистон кучли жамоа. Осиё чемпионларига қарши ўйиннинг муҳимлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз. Оғир бўлади.

- Заҳира ўриндиғининг бойлиги ва узунлиги ўйин натижасига қанчалик таъсир қилади?

Д.Н- Марокашда индивидуал маҳоратга эга, Европа клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Мен Ўзбекистон заҳира ўриндиғи Марокашники каби кучли деб айта олмайман. Лекин рақибнинг ҳужумини синдира оладиганлар таркибимизда бор.

А.И- Ўйинда 11 футболчи майдонга тушади. Ким тайёр бўлса, ўшаларни асосий таркибга қўямиз.

- Марокаш биринчи ўйинда ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида катта кучга эга бўлди. Ўзбекистон эртага бунга тайёрми?

Д.Н- Тайёрмиз! Биз эртага 200дан ортиқ ўзбекистонлик ва бизга мухлислик қиладиган томошабинлар кутаяпмиз. Улар ҳам бизга куч беришади.

А.И - Ростан ҳам биринчи ўйинда стадион бизга ишқибозлик қилди. Лекин, биз бунга кўпам учмаймиз.

Вакилларимизнинг Марокашга қарши ўйини Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланади. Учрашув "Спорт" телеканали орқали жонли намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда Ўзбекистон ва Марокаш терма жамоалари 3 очкодан жамғарган ҳолда, пешқадам бўлиб туришибди. Биринчи турда улар, мос равишда Панама ва Хорватия термалари устидан ғалаба қозонишган.

 

Шархлар
Реклама