Бугун Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
14 ноябр 2017, 11:45 970 кўрилди

alt

Бугун, 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 

Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Рўзиқул Бердиев бошчилигида майдонга тушади. Аввалроқ, мураббий БААга борадиган Ўзбекистон термаси таркибини эълон қилган эди.  

Кеча футболчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги “Ал-Айн” футбол клуби стадионида машғулотлар олиб боришди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама