Бугун футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони номи маълум бўлади
08 ноябр 2013, 11:43 628 кўрилди

altУшбу соврин учун учта клуб даъвогарлик қилмоқда, булар "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" жамоаларидир. "Бунёдкор" чемпионликни қўлга киритиш учун ғалаба қозониши керак бўлади, ва ўйлашимизча қалдирғочларнинг ушбу мақсадларига эришишлари йўлида "Сўғдиёна" тўсиқ бўлолмаса керак. Лекин жиззахликларнинг Фарғонада "Нефтчи" устидан ғалаба қозониб сенсация қилганларини ҳам унутмаслик керак.

"Локомотив" ва "Насаф" эса пешқадамнинг очко йўқотишига умид қилиб, мос равишда "Бухоро" ва "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Айни пайтда кучли учликни эгаллаб турган жамоаларнинг барчаси бугунги ўйинлар натижалари қандай кўриниш олишидан қатъий назар совриндор бўлиб улгуришганини қайд этиш лозим. Чунки 4-ўринда бораётган "Пахтакор"нинг энди кучли учликка киролмаслиги аниқ бўлган. Шунингдек, 5-ўринни эгаллаб турган "Олмалиқ" ҳам бугунги ўйинлардан қатъий назар шу жойда қолади.


"Шўртан" турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб бўлган, бугун эса унга қўшилиьб қуйи лигага тушиб кетадиган жамоа номи аниқланади. Бундан қутилиб қолиш учун "Гулистон" ва "Қизилқум" жамоалари тер тўкишади.  

Бироқ, норасмий маълумотларга қараганда, бу йил Олий лигани ҳеч бир клуб тарк этмас экан. Аксинча, "Андижон" ва "Машъал" жамоалари ҳисобига 2014 йилда Олий лигада 16 та жамоанинг иштирок этиши кутилмоқда. Бироқ, бу ҳақда ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ.

 

26 - ТУР

08.11.2013 (соат 14:00да бошланади)

 

Динамо               -  Нефтчи              
Шўртан  - Металлург
Навбаҳор  - Пахтакор
Бухоро  - Локомотив
Сўғдиёна  - Бунёдкор
Олмалиқ  - Насаф
Гулистон  - Қизилқум

 

 

Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1  Бунёдкор  25  18  4  3  57-13   58
 Локомотив  25  18  3  4  62-21   57
3  Насаф  25  18  3  4  62-25   57
4  Пахтакор  25  17  2  6  43-23   53
5  Олмалиқ  25  11  6  8  44-41   39
6  Бухоро  25  10  3  12  33-43   33
7  Металлург  25  10  2  13  33-42   32
8  Нефтчи  25  9  3  13  28-29   30
9  Динамо  25  7  8  10  26-36   29
10  Сўғдиёна  25  8  4  13  34-52   28
11  Навбаҳор  25  7  5  13  28-46   26
12  Қизилқум  25  7  1  17  25-46   22
13  Гулистон  25  6  2  17  26-59   20
14  Шўртан  25  4  4  17  19-44   16

 

Шархлар
Реклама