Бугун футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бошланади
17 октябр 2013, 12:28 1694 кўрилди

 

altАйни пайтда футболчиларимиз Фужайра шаҳрида истиқомат қилишмоқда. 15 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фужайрадаги «Калба» стадионида гуруҳ босқичи ўйинларидан аввалги расмий машғулотларини бошлади. Нуралиев шогирдлари куннинг биринчи ярмида тикланиш машқларини бажарган бўлса, тушликдан сўнг терма жамоа аъзолари ФИФА Бош координатири билан учрашувда иштирок этишди. Терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев гуруҳ босқичи ўйинларининг барчаси маҳаллий вақт билан 20:00да бошланишини инобатга олиб, машғулотларни куннинг иккинчи ярмида, кечқурун ўтказишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини 18 октябрь куни Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдаги 2-тур ўйини 21 октябрь куни Марокаш ўсмирларига қарши бўлиб ўтса, 24 октябрь куни 3-турда Нуралиев шогирдлари Хорватияга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги барча ўйинлар Фужайра стадионида бўлиб ўтади.

U-17 ўсмирлар ўртасида ЖЧ.

«С» гуруҳи.

1-тур.

18 октябрь.

Ўзбекистон (U-17) - Панама (U-17)

2-тур.

21 октябрь

Марокаш (U-17) - Ўзбекистон (U-17)

3-тур.

24 октябрь

Ўзбекистон (U-17) - Хорватия (U-17)

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг барча ўйинлари "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

 

Шархлар
Реклама