Бразилияга йўлланма олган 32 терма жамоанинг номи маълум бўлди
21 ноябр 2013, 09:06 939 кўрилди

altЖанубий Америка минтақасида бешинчи ўринни эгаллаб, Осиёнинг 5 -жамоаси билан плей-офф турнирида қатнашган уругвайлик футболчилар сафарда ўтган дастлабки учрашувдаёқ 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб амалда масалани ҳал қилган эдилар. Шу туфайли ҳам жавоб ўйинида шиддатли баҳс кузатилмади ва шунга яраша дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Шундай қилиб, Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олган 32 терма жамоанинг барчаси аниқ  бўлиб улгурди. Демак, Бразилияда бўлиб ўтадиган турнирда Европадан 13та, Жанубий Америкадан 6та, Африкадан 5та ҳамда Конкакаф  ва Осиё минтақасидан 4тадан жамоа иштирок этади. 

Европа: 
Россия, Голландия, Италия, Испания, Англия, Германия, Португалия, Франция,
Швейцария, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Греция, Хорватия;

Жабуний Америка:
Бразилия, Аргентина, Колумбия, Чили, Эквадор, Уругвай;

Осиё:
Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея;

Африка:
Нигерия, Камерун, Жазоир, Гана, Кот-д′Ивуар;

КОНКАКАФ:
АҚШ, Коста-Рика, Гондурас, Мексика.

Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 6 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

Шархлар
Реклама