"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Тошкентга келди
09 ноябр 2017, 08:57 960 кўрилди

alt

Бугун, 9 ноябрь куни Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎФФнинг Twitter'даги саҳифасида хабар берилди.

Федерация хабарига кўра, бугун соат 11:00да пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида футболчи билан матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган. 

Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама