Артём Воронов ва Ксения Григорьева Сочи Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
20 сентябр 2013, 17:10 778 кўрилди

altЎзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, Янги Зеландияда тоғ чанғиси бўйича ўтказилган халқаро турнирда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кучли спортчилар “Сочи – 2014” ўйинлари йўлланмалари учун куч синашди. Ўзбекистон чемпионлари – Артём Воронов ва Ксения Григорьева олимпия лицензиясини қўлга киритди, деб хабар беради ЎзА.

Жорий йилнинг бошида фигурали учиш бўйича мамлакатимиз чемпиони Миша Ге Канадада ўтган жаҳон чемпионатида энг кучли 16 нафар спортчи қаторида XXII қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

 

Шархлар