Армрестлинг бўйича Осиё чемионатига старт берилди
27 июн 2013, 16:30 814 кўрилди

altБу галги Осиё чемпионатида юртимиз шарафини саксондан ортиқ спортчилар ҳимоя қилмоқда. Улар орасида жаҳон ва қитъа чемпионати ғолиб ва совриндорлари билан бирга истеъдодли ёшлар ҳам бор. Ғолиблик учун Япония, Жанубий Корея, Хиндистон, Покистон, Мўғилистон, Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлардан ташриф буюрган 350дан ортиқ спортчилар кураш олиб боради.

Бизнинг маълумот. Бугун республикамизда армрестлинг билан ўн мингга яқин спортчилар шуғулланади. 2005 ва 2009 йилларда мамлакатимиз пойтахти бу спорт тури бўйича қитъа чемпионатига мезбонлик қилган.

 

Шархлар
Реклама