Ака-ука Исломбек ва Жавохир Синдоровлар Эронда бўлиб ўтаётган мусобақа ғолиблигига давогар
25 июн 2013, 19:20 2081 кўрилди

altКлассик шахмат мусобақаси Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ қоидалари асосида тўққиз турдан иборат бўлади.

Осиё чемпионати доирасидаги рапид турнирида олти ёшгача ўғил болалар ўртасида бош совринни қўлга киритган Исломбек Синдоров классик шахмат бўйича ҳам ғолибликни кўзламоқда. Дастлабки тўрт партияни ўз фойдасига ҳал қилган истеъдодли ҳамюртимиз бешинчи турда вьетнамлик Тонг Хаи Анни қора доналарда мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Исломбекнинг акаси Жавоҳир Синдоров эса 8 ёшгача ўғил болалар мусобақасида совринларга даъвогарлик қилмоқда. Ёш спортчимиз олти учрашувдан тўрттасида ғалаба ва биттасида дурангга эришди. Ж.Синдоров еттинчи тур учрашувини 5,5 очко билан етакчилик қилаётган ҳиндистонлик Бабу Рамешга қарши ўтказади.
 

ЎзА

Шархлар
Реклама