“Машъал” футбол жамоаси Олий лигага қайтди
07 октябр 2013, 14:45 830 кўрилди
alt
Ўтган йили муваффақиятсизликлар туфайли биринчи лигага тушиб кетган мазкур клуб навбатдаги турда "Косонсой" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб муддатидан аввал Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. 66 очко билан биринчи ўринда бораётган “Машъал”ни энди "Андижон" жамоасидан бошқа ҳеч ким қувиб ўта олмайди. Регламентга кўра, биринчиликни дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа Олий лигага йўл олади. Бироқ, баъзи вазиятларда мавсум оралиғида Олий лигада иштирок этувчи жамоалар сони ва унда айнан қайси жамоаларнинг иштирок этиш масаласига ўзгартириш киритилиши ҳам мумкин. 
Шархлар
Реклама