2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мураббий таклиф этилади
19 сентябр 2013, 11:07 811 кўрилди

altЎзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Мусобақа саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам терма жамоасига қарши кечадиган ўйин (15 октябрь)га жуда оз муддат қолган. Шундан келиб чиқиб, Мираброр Усмонов истеъфо бироз кечиктирилишини, ҳозир эса кайфиятни туширмай, бўлажак масъулиятли ўйинларга жиддий хозирлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади.

Манбаа: the-uff.com

Шархлар
Реклама