"Жуда катта қайғудамиз" — Президент Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлганларни ёдга олди (видео)
20 янвuary 2018, 10:56 2796 кўрилди

alt

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат чоғида Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларни ёдга олди.

“Содир бўлган фожиа жуда кўп нарсаларга, шу жумладан, халқимизнинг олдида ҳали қарзимиз кўплигига далолат қилади. Одамларимизга шароит яратмаганимиз учун улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришгани бу — давлатнинг, тизимлардаги раҳбарларнинг хато ва камчиликларидан, улар ўз вақтида тўғирланмаганидандир”, - деди давлат раҳбари.

“Уларни ҳам Худодан умиди бор эди. Не ниятлар билан боламни боқаман, отамга 1 сўм олиб келаман деб (кетишганди)... Ёш-ёш йигитлар... ҳаммаси мўмин мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар.... Албатта, жуда катта қайғудамиз, ота-оналарига ҳамдардлик юбордик...”, - деди Президент.

Сўнг марҳумлар ҳақига дуо қилинди.

Видео:

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

Шархлар
Реклама