Жорий йилнинг ўтган даврида 29 нафар мансабдор шаҳс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
20 сентябр 2013, 14:32 919 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида хорижий сармоядорлар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган ҳуқуқий имкониятлар ҳамда уларнинг самараларига бағишлаб ташкил этилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.

Тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб судларга жами 12 миллиард сўмлик 736 даъво ариза киритилди.

Мамлакатимизда жорий йилнинг биринчи ярмида 15,8 мингта кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Статистик, солиқ ва бошқа ҳисоботларнинг бир қанча турлари бекор қилинди ва умумий миқдори камайтирилди. Рухсат беришга оид 80 тартиб-таомил ва 15 фаолият тури лицензияланиши бекор қилинди.

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш жараёнини енгиллаштириш, кредитлаш жараёнини янада такомиллаштириш, инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, ташқи савдо операцияларини амалга оширишни либераллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шархлар
Реклама