Жиззахда поезд изидан чиқиб кетиши ҳақида ДАТК хабари
14 октябр 2013, 11:38 1382 кўрилди

altБунинг оқибатида 59 киши тан жароҳати олди. Бахтсизликдан 10-дақиқа ўтиб йўловчиларга юқорималакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, поезднинг барча йўловчилари яқин атрофдаги аҳоли пунктига жойлаштирилди. Бундан ташқари, уларга руҳий ёрдам кўрсатилди, ҳар бир киши иссиқ овқат билан таъминланди.

Воқеадан бироз вақт ўтиб улар махсус поездда ўз манзилига етказилди.

Воқеа жойига зудлик билан «Ўзбекистон темир йуллари» ДАТК бошқаруви раиси А.Раматов бошчилигидаги ишчи гуруҳи етиб борди ҳамда жабрланганларга керакли бўлган ёрдам ва бахтсизлик оқибатларини бартараф этиш бўйича барча чораларни кўрди. Хаваст ва Самарқанд станцияларидан туриб махсус тиклаш техникаси ишга тушди.

«Ўзбекистон темир йуллари» ДАТК ва маҳаллий ҳокимият органларининг биргаликдаги сай-ҳаракатлари билан воқеа жойида поездлар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, воқеа жойига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси М.Хусейнов етиб келган.

Вагонлар рельсдан чиқиб кетиши сабабларини аниқлаш бўйича махсус комиссия 15-кунлик муддат ичида иш олиб боради.

Шархлар
Реклама