Жиззахда поезд изидан чиқиб кетди, қурбонлар йўқ
10 октябр 2013, 18:15 1079 кўрилди

altПоездда Тожикистон Мудофаа вазирлигининг бир неча офицерлари ҳамда ҳарбий хизматга чақирилган 200 кишидан ортиқ одам бор эди.

Поезднинг бешта вагони Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида изидан чиқиб кетди. Ушбу бахтсизлик оқибатида 33 киши енгил тан жароҳатлари олди. Дастлабки маълумотларга қараганда, қурбонлар йўқ. Айни дамда барча жабрланганлар Ғаллаорол туман шифохонасига элтилган, деб хабар бермоқда ASIA-Plus.

РИА-новости агентлигининг хабарига кўра, поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида бир неча вагонлар тўнтарилиб тушган. Жами 267 кишидан иборат поездда, жабрланганлар сони 50 тани ташкил этади. Воқеа жойига зудлик билан ҳоким, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда шифокорлар етиб келган.

№367 сонли Душанбе-Канибодом йўналиши бўйлаб ҳаракат қилган поезд 9 октябрь куни 10:00 да йўлга тушган бўлиб, 10 октябр 18:00 манзилига етиб бориши лозим эди. Поездда жами бўлиб 298 йўловчи ва 23 та хизмат кўрсатувчи персонал бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон томонидан поезд йўловчилари, Тожикистон фуқароларини манзилига етказиб қўйиш масаласи ҳал этилмоқда.

Тожикистон шимоли ва жануби ўртасидаги темир йўл хабари қўшни республикалар, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди оркали амалга оширилади. Душанбе-Канибодом поезди 700 км масофани Ўзбекистон ҳудудида ва 200 км.га яқин масофани Туркманистон ҳудудида босиб ўтади. 

 

Шархлар