Жанубий Кореянинг Ёунгсанг университети президенти Наманганга ташриф буюрди
03 октябр 2017, 17:28 258 кўрилди

alt

Жанубий Кореянинг Ёунгсанг университети президенти Лее Санг Рюл Наманганга ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад, аввало, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишишдан иборат бўлди

Нуфузли меҳмон шарафига Наманган санъат коллежининг катта залида тантанали тадбир уюштирилди. Унда ўзбек киносининг таниқли актёрлари, вилоятнинг хушовоз хонандалари ҳамда жажжи истеъдод эгалари иштирок этди. Шундан сўнг меҳмон Наманган шаҳрида иш олиб бораётган “Mugunghwa” тил ўргатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Ёунгсанг университети Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жойлашган бўлиб, асосий таълим йўналишлари меҳмонхона менежери, туризм, компьютер технологиялари хисобланади.

Таъкидлаш керак, мазкур ташриф 4-6 октябрь кунлари Наманганда ўтказилиши режалаштирилаётган “Корея Фестивали - 2017” тадбирлари олдидан бўлиб ўтди. Бу ҳақда Темурмалик Воҳидов UZ24 га хабар қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама