Юқори ҳосилдорликка эришган фермерлар автомобилни навбатсиз харид қилади
22 октябр 2013, 12:13 1230 кўрилди

 

altЎзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг қарори билан пахта хом-ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, пахта хом-ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларига қатор имтиёзлар берилади.

Ҳисобот йилида пахта хом-ашёсини етиштиришда камида 20 гектар майдонда 40 ц/г дан ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришган ҳисобланади.

Айнан ана шундай фермер хўжаликлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллардан ҳоҳлаган битта моделини навбатсиз харид қилиши мумкин бўлади. Фермер хўжаликлари тегишли сертификатга асосан "Ўзавтосаноат" корхоналарига мурожаат этганидан кейин бир ой муддат ичида шартнома тузишни якунлаш кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларига яна бошқа имтиёзлар ҳам яратилган. Пахта майдонларининг камида 5%га тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, дизел ёқилғиси ва минерал ўғитлар харид қилиш, қишло хўжалиги техникаларини харид қилиш учун банк имтиёзли кредитлари бериш, қишлоқ жойлардан қурилаётган намунали уйлардан бирини навбатсиз харид қилиш кабилар шулар жумласидандир.  

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати ҳар йили 5 декабрга қадар шакллантирилади.

Шархлар